Танзила Норбоева Сенат ялпи мажлисида нималар деди? (видео)

Жамият

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йгирма иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Ялпи мажлис Танзила Норбоева раислигида ўтди. Унда 59 сенатор иштирок этди.   

Ялпи мажлисда “Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Олий Мажлис Сенати кенгашининг “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди

Йиғилишда Сенат раиси Танзила Норбоева маъруза қилди. Ўз асосий эътиборини “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорни қабул қилишнинг аҳамиятига қаратди. 

Танзила Норбоеванинг ялпи мажлисдаги нутқи видеосини юқоридаги слайдерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева Ялпи мажлис Сенат

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made