Ўзбекистонда қайси соҳада кўпроқ аёллар фаолият юритади?

Жамият

image

Ўзбекистонда аёллар энг кўп Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият юритади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот беди.

Қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йилда корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг 42,1 фоизи аёллар ва 57,9 фоизини эркаклар ташкил этган.

76,8 фоиз аёллар Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият юритган.

2019 йилда ташиш ва сақлашда 92,8 фоиз ва қурилиш соҳасида 93,8 фоиз эркаклар ишлаган.

2020 йил 1 январь ҳолатига кўра, энг кўп ишсизлар сонига эга бўлган ҳудудлар:

•    Фарғона – 152,2 минг киши
•    Самарқанд – 148,4 минг киши
•    Андижон – 129,4 минг киши
•    Қашқадарё – 125,3 минг киши 
•    Тошкент – 120,6 минг киши
•    Наманган – 110,1 минг киши


Мақола муаллифи

Теглар

статистика бандлик

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг