Таниқли сўз устаси Мамасидиқ Шераев вафот этди

Маданият-санъат

image

Бугун, 21 ноябрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, аския санъати устаси Мамасидиқ Шераев 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Киноарбоблар ижодий уюшмаси ахборот хизмати хабар берди.

Мамасидиқ Шераев 1946 йил 10 август куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган. Жиззах, Фарғона театрларида актёр, қизиқчи бўлиб хизмат қилган.

У 1999 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2021 йил “Дўстлик” ордени соҳиби бўлган.

Шераев 2020 йилдан ҳозирги вақтгача Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти сифатида фаолият юритиб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

таъзия қизиқчи сўз устаси Мамасидиқ Шераев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг