Таиланддаги мусулмонлар яшайдиган ҳудудда қонли тўқнашув. 15 киши қурбон бўлди

Олам

image
Шу ишларнинг ичида эдим – Абдулазиз Мансур “сарой уламолари” ҳақида гапирди north_east

Шу ишларнинг ичида эдим – Абдулазиз Мансур “сарой уламолари” ҳақида гапирди

Таиланд жанубидаги Яла вилоятида жойлашган назорат-ўтказиш пунктида қуролли тўқнашув рўй берди. Отишма оқибатида 15 киши қурбон бўлди, тўрт киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда. 

“Эҳтимол, бу исёнчиларнинг иши. Бу сўнгги йиллардаги энг катта ҳужумлардан бири”, дейди минтақавий хавфсизлик хизмати ходими. 

Мазкур қуролли ҳужумни ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олмагани айтилмоқда. 

Ҳужумчилар йўл бўйлаб портловчи моддалар ва михларни ишлатишган. 

Яла Таиланднинг мусулмонлар яшайдиган тўрт вилоятидан биридир. 1909 йилгача Яла, Паттани ва Наратҳиват вилоятлари мустақил Малай Мусулмон Султонлигининг таркибига кирган. 

Сепаратизм билан боғлиқ хуружларни кузатиб борувчи Deep South Watch ташкилоти маълумотларига кўра, 2004 йилдан бери ушбу уч вилоятдаги тартибсизликларда 7000 га яқин одам ўлдирилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 ноябрь куни ўзбек-тожик чегарасида ҳам қуролли ҳужум рўй бериб, натижада икки киши ҳалок бўлди. Тўқнашув ИШИД аъзолари томонидан амалга оширилгани маълум қилинди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Таиланд

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг