Таиландда оғир аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Таиланднинг Паттая шаҳрида саломатлиги ёмонлашган ўзбекистонлик ортга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йил 3 март куни Ўзбекистон фуқароси И.С. Таиланднинг Паттая шаҳрида инсультга чалиниши оқибатида шошилинч тарзда шифохонага ётқизилган.

И.С. оғир жарроҳлик операциясини бошдан кечирган. Бироқ амалга оширилган муолажаларга қарамай, бемор танасининг чап томони ишламай қолган. 

Билдирилишича, И.С. Таиландга ишлаш мақсадида борган, аммо тиббий суғурта олмаган, шунингдек, иш берувчи билан меҳнат шартномасини ҳам тузмаган. Ушбу ҳолатлар тиббий харажатларни тўлашда қийинчиликлар сабаб бўлди.

Шунга қарамай, жорий йилнинг 28 март куни беморнинг яқинлари, дўстлари ва фаол ватандошлар саъй-ҳаракатлари билан тиббий харажатларни қоплаш ва беморни оиласи бағрига қайтариш учун зарур маблағ йиғилган.

Қайд этилишича, бундай ҳолатлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхонаси фуқароларга чет элга саёҳат қилиш ёки ишлаш учун кетаётганда тиббий суғурта олиш, шунингдек, иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузиш зарурлигини эслатиб ўтди. Ушбу чора-тадбирлар фавқулодда вазиятларда ҳимоя ва зарур ёрдам олишда асқатади.

“Биз барча фуқароларни чет элда бўлиш вақтида ўз саломатлигига эътиборлироқ бўлишга чақирамиз”, дейилади дипломатик ваколатхона манбасида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12-14 март кунлари 19 нафар Ўзбекистон фуқаролари, жумладан Саудия Арабистони ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан илгари ҳибсга олинган аёллар Ўзбекистонга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Таиланд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг