Тадбиркорнинг жиноятини “текислаш” эвазига пора олган “электросет” раҳбари ушланди (видео)
3-саҳифа
−
06 август 4282 1 дақиқа
Самарқандда туман Электр таъминоти раҳбари тадбиркордан пора олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат Хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд вилояти туманларидан биридаги Электр таъминоти корхонаси раҳбари маҳаллий тадбиркорга тегишли умумий овқатланиш шохобчасида ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиш оқибатида давлатга етказилган 393 млн сўмлик зарар ҳолати юзасидан жиноий жавобгарликка торттирмаслик, аксинча, зарар миқдорини камайтириб кўрсатган ҳолда маъмурий тартибда судга чиқариб бериш эвазига 5 000 АҚШ доллари талаб қилган.
Жорий йилнинг июль ойи охирларида ушбу пул маблағи ҳисобидан 4 000 АҚШ долларни олган мансабдор шахс тадбиркордан қолган 1 000 АҚШ долларни ҳам тезроқ беришини сўраган. ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1 000 АҚШ долларини учинчи шахс орқали олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилган.
Маълум қилинишича, мазкур раҳбар муқаддам судланган бўлса-да, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Данғара туманида фуқаронинг пулини абонент ҳисоб рақамига ўтказишни айтиб, ўз эҳтиёжларида ишлатиб юборган электр таъминоти ходимлари ушланганди.
Live
Барчаси