Фуқаронинг тўлов пулини ўз эҳтиёжларига сарфлаган “электросет” ходими ушланди
Crime
−
03 July 2872 1 minute
Фарғона вилоятининг Данғара туманида фуқаронинг пулини абонент ҳисоб рақамига ўтказишни айтиб, ўз эҳтиёжларида ишлатиб юборган электр таъминоти ходимлари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Данғара тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Данғара ТЭТ муҳандиси И.Ж. ва собиқ ходими А.А.лар ўзаро тил бириктириб, фуқаро О.Н.нинг ишончига кириб, хонадонидаги электр энергияси тўлови учун деб 16 миллион сўмини олганликлари ва О.Н.нинг электр ҳисоблагичини ТЭТ “Биллинг” дастуридан чиқариб юборганликлари ҳамда ушбу пулларни О.Н.нинг абонент ҳисоб рақамига кирим қилмасдан ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё ва Андижон вилоятларида ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг масъул шахслари томонидан амалга оширилган коррупцион ҳолатлар аниқланган эди.
Live
All