Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Туркияда қўлга тушди
3-саҳифа
−
20:56 1064 1 дақиқа
Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик давомида Истанбул шаҳрида халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси аниқланди ва қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан айбланиб, халқаро қидирувда бўлган У.Н. қўлга олинди.
Мазкур шахс белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг суд органларига топширилган.
“Ўзбекистон ва Туркия ваколатли идоралари ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш, халқаро қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва уларнинг жавобгарликдан қочиб юришига йўл қўймаслик борасидаги ҳамкорлик изчил давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси М.Х. ушланиб, белгиланган тартибда Ўзбекистонга қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси