Тадбиркорларга экспортига қараб молиявий ёрдам берилади
Жамият
−
03 Октябрь 2022 5584 2 дақиқа
Ўзбекистондан экспортёрларни қўллаб-қувватлаш учун табақалаштирилган молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби ишга туширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг жорий йилнинг 30 сентябрь куни қабул қилинган “Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланди.
Фармонга мувофиқ экспортчи корхоналарни очиқ танлов орқали саралаб, уларни етакчи экспортёрларга айлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича “Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури амалга оширилади.
Дастурга киритилган экспортчи корхоналарга Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириши учун охирги 12 ойдаги экспорт ҳажмидан келиб чиқиб қуйидаги молиявий ёрдамлар кўрсатилади:
• экспорт ҳажми 1 миллион доллардан 5 миллион долларгача бўлганда – 1 миллион долларгача;
• экспорт ҳажми 5 миллион доллардан 10 миллион долларгача бўлганда – 2 миллион долларгача;
• экспорт ҳажми 10 миллион доллардан 15 миллион долларгача бўлганда – 3 миллион долларгача;
• экспорт ҳажми 15 миллион доллардан 20 миллион долларгача бўлганда – 4 миллион долларгача;
• экспорт ҳажми 20 миллион доллардан ортиқ бўлганда – 5 миллион долларгача;
• битта халқаро стандартни жорий қилиш ва сертификатни олиши учун уларга 30 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь