Тадбиркорлар диққатига: Европа Ўзбекистонга берган имтиёзини 2027 йилгача узайтирди
Бизнес
−
24 Ноябрь 2023
4976Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқига товарларни божсиз етказиб бериш бўйича GSP+ имтиёзлар тизимидан фойдаланиш муддатини яна тўрт йилга, 2027 йил охиригача узайтирди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, 2021 йил 10 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Европа Иттифоқига товарларни божсиз етказиб бериш бўйича GSP+ имтиёзлар тизимига кириш ҳуқуқини олган. Бу эса Ўзбекистон компанияларига қарийб 6,2 минг турдаги товарларни Европа Иттифоқи мамлакатларига божсиз экспорт қилиш имконини берган.
“Европа Иттифоқи ЕИнинг умумий имтиёзлар тизими Плус (GSP+)ни кейинги тўрт йилга 2027 йил 31 декабргача узайтиришга қарор қилди”, дейилади хабарда.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон Европа Иттифоқи мамлакатларига имтиёзли маҳсулотлар, жумладан, тўқимачилик, электротехника, кимё, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 2020 йилга нисбатан икки бараварга ошиб, 647 миллион долларга етган.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 15,7 фоизга ошиб, 4,4 миллиард долларни ташкил этган.