Роналду билан хайрлашган Машарипов – Спорт дайжести
Спорт
−
20 Август 2023
12966Таъмирталаб “Пахтакор”, тез орада юлдузлик онларини яна бир бор эслайдиган Миржалол Қосимов ва Равшан Эрматов, акаларини уялтириб қўяётган меҳрибонлик уйи футболчилари, Роналду билан расмга тушиш имкониятидан мосуво бўлган Жалолиддин Машарипов ва қонунларнида четлаб ўта оладиган Неймар бугунги дастурнинг асосий мавзулари бўлади. Ассалому алайкум. Сезгангиздек QALAMPIR.UZ’да спорт дайжести. Биз бошладик.
Акаларини уялатириб қўйган меҳрибонлик уйи футболчилари
Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган футбол бўйича VIII Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари кумуш медал соҳибига айланди.
11-14 август кунлари “Hope for Mundial Association” томонидан ташкил этилган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида футбол бўйича VIII жаҳон чемпионати бўлиб ўтdi. Польшанинг Варшава шаҳри мезбонлигида ўтган мазкур мусобақада 21 та давлат иштирок этdi.
Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Хлебушкина номидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари фахрли 2-ўринни қўлга киритиб, кумуш медаль соҳибига айланdi.
Таъмирга муҳтож “Пахтакор֨”
“Пахтакор” стадиони трибуналари билан боғлиқ муаммо туфайли “шерлар” Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) гуруҳ босқичидаги ўйинларини “Бунёдкор” стадионида ўтказадиган бўлди.
ОЧЛ гуруҳ босқичи 18 сентябрь куни старт олади. Мусобақага қуръа ташлаш маросими 24 августда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
“Чемпионлар лигасида Ўзбекистоннинг 4 та клуби иштирок этиши, бироқ уларнинг қайси санада қаерда ўйнаши, ҳатто қайси турни уй ёки сафарда ўтказиши ҳам маълум эмаслигидан келиб чиқиб, Лига Ўзбекистон Суперлигасининг сентябрь, октябрь ва ноябрь ойлари учун тақвимини фақатгина 24 августдан кейин шакллантириши мумкин бўлади”, дейилади ЎзПФЛ хабарида.
Ўзбекистон клубларидан “Пахтакор” ва “Насаф” ОЧЛни гуруҳ босқичидан бошлайди, ОКМК ва “Навбаҳор” жамоаси эса саралаш баҳсларида иштирок этади.
Қонунларни четлаб ўтадиган Неймар
Расман бразилиялик футболчи Неймар Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби аъзосига айланди.
Футболчи янги клуби билан 2 йиллик шартнома имзолади. Неймар трансфери учун Саудия клуби ПСЖга 160 миллион евро тўлади. 2 йил давомида бразилиялик футболчи янги клубида тижорий шартномалардан ташқари 200 миллион еврога яқин маблағ ишлаб олади.
Янги клубида Неймарнинг остонаси тиллодан бўлади. Ишонаверинг! 31 ёшли футболчига ихтиёрига Ал-Ҳилол томонидан 3 та автомобиль ва 25 хонали уй топширилади. Футболчига Bentley Continental GT, Aston Martin DBX ва Lamborghini Huracan русумли машиналар берилади. Машиналарнинг умумий қиймати 650 минг АҚШ долларни ташкил этади. Футболчининг уйи эса 25 та хонадан иборат. Неймарнинг янги хонадонида 3 та сауна мавжуд. Уйда 5 нафар доимий хизматчи, шу жумладан Бразилиядан келган ошпаз иш бошлайди. Шунингдек, ҳужумчи оиласи билан саёҳатлар учун доим хусусий самолётдан фойдаланиши мумкин. Неймар шаҳардаги меҳмонхона ва ресторанда овқатланса, барча харажатлар “Ал-Ҳилол” томонидан тўлаб берилади.
Энг асосийси эса у Саудияда ўз севгилиси Бруно Бьянкарди билан никоҳсиз яшаши мумкин. Бруно ва Неймар қонуний эр-хотин эмас. Саудияда эса никоҳсиз бирга яшаш рухсат этилмайди, аммо Роналду ва Неймар бу қонундан мустасно.
Ундан ташқари, ҳар бир ғалаба учун “Ал-Ҳилол” футболчига 80 минг евро тўлайди. Саудия Арабистонини реклама қилган ҳар бир ижтимоий тармоқ пости учун яна 500 минг евро тўланади.
Қосимов “Барселона” афсоналарига қарши тўп тепади
Ўзбекистонлик таниқли собиқ футболчи Миржалол Қосимов “Барселона” ва Марказий Осиё футбол афсоналари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда Испания клуби матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 30 август куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Марказий Осиёнинг таниқли собиқ футболчилари ва Испаниянинг “Барселона” клуби афсоналари ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Ушбу баҳсда “Барса”нинг собиқ футболчилари: Роналдиньо, Ривалдо, Карлес Пуёл, Хавер Савиола, Роналд де Бур, Жулиано Белетти, Франческо Кокулар ва бошқалар иштирок этди.
“Осиё афсоналари” таркибида эса Миржалол Қосимов, Ҳидетоши Наката, Андрей Канчелскис, Муҳсин Муҳаммадиев ва бошқалар майдонга тушади.
Шунингдек, учрашувни FIFA'нинг энг яхши собиқ ҳакамларидан бири ва жаҳон чемпионатлари тарихида бош ҳакам сифатида ўтказилган ўйинлар сони бўйича рекорд (11 та) натижа қайд этган ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошқариб боради.
Машарипов Роналду ва “Ал-Наср” билан хайрлашди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубидаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақида жамоа матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 17 август куни Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ўзбекистонлик 29 ёшли футболчи Жалолиддин Машарипов билан шартномани бекор қилган. Машарипов ҳозирда эркин агент ва унинг янги жамоаси номи тез орада эълон қилинади.
Маълумот учун, Машарипов 2021 йилдан буён “Ал-Наср”да тўп тепиб келаётган эди. У ўтган 2022/2023 йилги мавсумда Ар-Риёд клуби таркибида 16 та ўйин ўтказиб, бирорта ҳам гол урмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Машарипов фаолиятини Туркиянинг “Трабзонспор” клубида давом эттириши мумкинлиги хабар қилинганди. Шунингдек, вингерга Саудиянинг ўзидан ҳам таклифлар бор.
Ўзбекистонлик гроссмейстерлар сони яна бир нафарга кўпайди
Халқаро шахмат Федерацияси (FIDE) ўзбекистонлик шахматчи Абдималик Абдисалимовга халқаро гроссмейстерлик унвонини берди. Гроссмейстер унвони FIDE томонидан 1949 йилда таъсис этилган. Эркаклар 1950 йилдан, аёллар эса 1976 йилдан бери халқаро мусобақаларда эришган юксак ютуқлари учун мазкур унвон билан мукофотланиб келинади.
Абдималик Абдисалимов 2002 йилда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидатуғилган. У 2015 йилда FIDE устаси, 2019 йилда Халқаро шахмат устаси унвонини қўлга киритган.