Сурхондарёдаги конда олтингугурт гази чиқди. Аҳоли эвакуация қилинди
Жамият
−
02 Сентябрь
18646Кеча, 1 сентябрь куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида жойлашган конда олтингугурт гази чиқиши кузатилди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 15:17 да туманнинг “Кўлқамиш” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конига қарашли 604-сон қудуғида бурғилаш ишларини олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши оқибатида олтингугурт (водород сульфид) гази чиқиши кузатилган.
Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.
Фуқароларнинг жароҳат олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.
“Вазият тўлиқ назорат остида. Ваҳимага ўрин йўқ”, деб қўшимча қилган вазирлик.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар беришича, ҳудудга вилоят раҳбари Улуғбек Қосимов, алоқадор мутасадди ташкилот ва идоралар ҳамда бошқармалар масъуллари етиб борган.
Ҳозирда фавқулодда ҳолат содир бўлган ҳудудда ҳавонинг ифлосланиш даражасини ўрганиш, келиб чиққан ҳолатларни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
LiveБарчаси