Сурхондарёда юз берган ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди (видео)
3-саҳифа
−
13 Май
14593Сурхондарёда юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 5 нафар шахс ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Кеча, 12 май куни соат 10:30 атрофида Шеробод туманида 1965 йилда туғилган ҳайдовчи Д.Ш. Tracker-1 автомашинасини бошқариб кетаётиб руль бошқарувини йўқотган. Оқибатда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган Зил юк машинасининг орқа қисмига бориб урилган ва йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида 1 нафар эркак ва 4 нафар аёл вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.