Сурхондарёда ўғил онасини ваҳшийларча болта билан ўлдирди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида эркак ўз онасини болта билан чопиб ташлади. Бу ҳақда “Миллар” дастури хабар берди.

Маълум қилинишича, 1987 йилда туғилган ўғил онасидан спиртли ичимлик истеъмол қилиш учун пул сўраган. Натижада улар ўртасида жанжал келиб чиққан.

Иш ҳужжатларида айтилишича, судланувчи маст ҳолатда уйига келиб, онаси билан жанжаллашган ва уни болта билан чопиб ташлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд иши Жиноят ишлари бўйича Денов тумани судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в”, “ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон тумани судида мерос сабаб онасини пичоқлаб ўлдирган шахсга ҳукм ўқилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё ўғил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made