Сурхондарёда ўғил онасини ваҳшийларча ўлдирди
3-саҳифа
−
15 Май
21828Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон тумани судида мерос сабаб онасини пичоқлаб ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда “Zamon” информацион дастурида хабар берилди.
Маълум бўлишича, воқеа 2023 йил ноябрь ойи охирларида содир бўлган. "Заҳириддин Муҳаммад Бобур" маҳалласида яшовчи 1966 йилда туғилган аёл уйида ўлдириб кетилган. Аёл ўлимига қадар цемент савдоси билан шуғулланган. У ўғли билан мерос масаласида бир неча маротаба тортишган.
Бунинг сабаби 2023 йилда аёл қизининг тўйида бойлигининг 40 фоизини куёвига беришни ваъда қилган. 29 ноябрь куни аёлнинг эркак қудаси вафот этган. У таъзияга борган ва қизига эртага (30 ноябрь куни) яна келишини айтган. Аммо у бошқа қайтиб бормаган.
У уйга қайтаётганида ўғли билан яна жанжаллашган. Ўғли синглисига уй ҳам, машина ҳам бермасликни талаб қилган. Шундан сўнг, тунги соат 02:00 лар атрофида ўғил ухлаётган онасининг бир нечта жойига пичоқ санчган. Чиқиб кетаётганида онасининг инграшини эшитиб, орқасига қайтган ва бўйнига ҳам бир неча маротаба пичоқ санчган.
"Пичоғимни олиб, (қонларни) мана шу чўтка билан ювдим", деган ўғил ўзининг кўрсатмасида.
Шундан сўнг у ҳеч нарса бўлмагандек ухлашга ётган. Эрталаб эркак тез ёрдам чақириб, онасини кимдир ўлдирганлиги ҳақидаги ариза билан ҳуқуқ-тартибот ходимларига мурожаат қилган.
Тезкор тадбир давомида қотил ўғил экани аниқланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми, "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда эр хотинини болта билан чопиб ўлдирганди.
LiveБарчаси