Сурхондарёда салкам 450 млн сўмлик кўмирни сотиб, пулини “ухлатган” шахс ушланди
3-саҳифа
−
19 Октябрь
3590Сурхондарё вилоятида умумий баҳоси 447,2 млн сўм бўлган жами 1 470 тонна кўмирни қиммат нархларда сотиб юборган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Узун тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.М. “Эркинлик” МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода сақлаб келган тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳар бир қопи 20 кг бўлган жами 5 000 қоп кўмирни фуқаро А.А.га 100 млн сўмга сотишга келишиб, ушбу пуллар ҳисобидан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ўтказилган терговга қадар текширувда, “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Узун тумани омбори мудири Э.Р. куз-қиш мавсумида туман аҳолиси ва тумандаги ижтимоий соҳа объектларини иситиш учун олиб келинган умумий баҳоси 447,2 млн сўм бўлган жами 1470 тонна кўмирни қиммат нархларда бошқа шахсларга сотиб юбориб давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги, хусусан 2023 йилнинг сентябрь ойида тадбир давомида ушланган Ф.М. 180 тонна кўмирни 120 млн сўмга сотганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда ижтимоий соҳа объектларини кўмир билан таъминлаш учун ажратилган маблағларни талон-торож қилган МЧЖ раҳбари аниқланган эди.
LiveБарчаси