Кўмир учун ажратилган пулларни “ухлатган” МЧЖ раҳбари қўлга тушди
3-саҳифа
−
26 Сентябрь 2024 5171 1 дақиқа
Хоразмда ижтимоий соҳа объектларини кўмир билан таъминлаш учун ажратилган маблағларни талон-торож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ya.F.” МЧЖ масъул шахслари давлат хусусий шерикчилик битимига асосан тумандаги 31 та ижтимоий соҳа объектларини иситиш мавсумида кўмир билан узлуксиз таъминлаш учун ажратилган маблағларнинг 301,1 млн сўмини бошқа мақсадларга сарфлаб, растрата қилиш йўли билан билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида 49 та объектни кўмир билан узлуксиз таъминлаш учун ажратилган 452,3 миллион сўмни талон-торож қилганлар ушланган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь