Сурхондарёда опа-ука келини ва унинг онасини ўлдириш учун “киллер” ёллади
Жамият
−
28 Февраль 2021
15312Сурхондарё вилоятининг Денов туманида опа-ука келини ва унинг онасини ўлдириш учун қотил ёллашди. Бу ҳақда вилоят телевидениеси лавҳасида хабар қилинди.
Унга кўра, опа-укалар муқаддам судланган ва жазони ўтаб чиққан фуқарони бу ишга жалб этишга ҳаракат қилишган ва иш битгандан сўнг 3 миллион сўм беришни ваъда қилган.
Аммо “киллер” сифатида танланган фуқаро ўз вақтида бу ҳақда ИИБ ходимларига маълум қилган. Натижада саҳналаштирилган қотилликдан сўнг, асл айбдорлар ушланди.
Айни вақтда уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023