Сурхондарёда опа-ука келини ва унинг онасини ўлдириш учун “киллер” ёллади
−
28 February 2021 17118 1 minute
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида опа-ука келини ва унинг онасини ўлдириш учун қотил ёллашди. Бу ҳақда вилоят телевидениеси лавҳасида хабар қилинди.
Унга кўра, опа-укалар муқаддам судланган ва жазони ўтаб чиққан фуқарони бу ишга жалб этишга ҳаракат қилишган ва иш битгандан сўнг 3 миллион сўм беришни ваъда қилган.
Аммо “киллер” сифатида танланган фуқаро ўз вақтида бу ҳақда ИИБ ходимларига маълум қилган. Натижада саҳналаштирилган қотилликдан сўнг, асл айбдорлар ушланди.
Айни вақтда уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Live
All
Makron SIni nazorat qilish zarurligini aytdi
15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November