Сурхондарёда икки минг йиллик тарихий шаҳар қолдиқлари топилди (видео)

Бу қизиқ

image

Сурхондарё вилояти ҳудудида 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар ва 2 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан  амалга оширилган изланишлар давомида Узун туманидан турли хил сопол идишлар, қурол-аслаҳалар, тақинчоқлар, ҳайкалчалар, шаҳарча миноралари қолдиқлари ҳамда турли қадимий қабрлар аниқланди.

Олимларнинг дастлабки хулосаларига кўра, ушбу археологик топилмалар эрамиздан аввалги II - эрамизнинг III асрларига оид Қанғ, Кушон ва Юэчжи (Массагетлар) даврига тегишли эканлиги аниқланган.

“Ҳозирда ҳудудда Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида милодий IX-XVI асрларга оид хум идишлар топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё шаҳар тарихий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made