Сурхондарёда қадимий хумлар топилди (фото)

Жамият

image

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида милодий IХ-XVI асрларга оид хум идишлар топилди. Бу ҳақда бугун, 11 апрель куни вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Сариосиё туманининг “Сарижар” маҳалласида яшовчи фуқаро Эркин Тулаков ўз томорқасида иссиқхона қуриш учун ер ковлаётган пайтида тахминан ярим метр чуқурликда катта хум гардишига дуч келади.

Қазиш ишларини давом эттириб, ушбу гардиш баландлиги тахминан 1,50-1,60 метр бўлган, бутун сақланган бир дона улкан хум эканлигига гувоҳ бўлади ва топилма юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинига, ундан кейин вилоят Маданий мерос бошқармасига хабар қилади.

Маданий мерос бошқармаси ҳамда Термиз археология музейи мутахассислари томонидан ушбу хум атрофида олиб борилган археологик кузатув ишлари натижасида томорқада яна уч дона хум мавжудлиги аниқланган. Барча хумлар зарар етказилмаган ҳолда қазиб олинган.

Дастлабки ўрганишларга кўра, хумларнинг иккитаси IХ-XIII асрларга, яна иккитаси ХIV-XVI асрларга оид экани тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги хонадондан қадимий китоблар топилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё қадимий хум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made