Сурхондарёда давлатга 425 млн сўм зарар етказган криптоферма аниқланди
3-саҳифа
−
23 Ноябрь 2023
8179Сурхондарё вилоятининг Узун туманида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган хонадон аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Узун тумани бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро О.Қ. фуқаро Ж.У. билан тил бириктириб, ўз уйида 114 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улагани аниқланган. Аниқлик киритилишича, бу орқали улар давлат ва жамият манфаатларига 425,7 миллион сўм зарар етказган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Навоий вилоятининг Кармана туманида давлат манфаатларига 24 миллиард сўмдан зиёд зарар келтирган ноқонуний майнинг фирмаси фаолияти тўхтатилганди.