Сурхондарёда Damas бирйўла 4 кишини уриб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 27 сенятбрь куни ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида Damas пиёдалар йўлагидан ўтаётган 4 кишини уриб кетгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муносабат билдириб, Damas уриб юборган пиёдалар сони 3 нафар эканини очиқлади.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 сентябрь куни соат 14:00 да Шўрчи тумани Наврўз маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К 592 автомобил йўлининг 2-километрида 1998 йилда туғилган ҳайдовчи Damas автомашинасида кетаётганда руль бошқарув қурилмасида носозлик юзага келган. Оқибатда машина йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва йўлнинг тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 3 нафар пиёдани уриб юборган. Пиёдалар ҳодиса туфайли олган тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ томонидан йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёдалар олган тан жароҳатларининг оғирлик даражасини ҳамда транспорт воситасининг техник ҳолатини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий ва техник экспертиза тайинланиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида 15 ёшли қизчани уриб, қочиб кетган ҳайдовчи ва унинг машинаси вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан олиб борилган қидирув ишлари давомида устахонадан топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Damas йўл-транспорт ҳодисаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг