Сурхондарёда айиқ отиб ўлдирилди (видео)
Жамият
−
15 Май
15335Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда аҳоли яшайдиган ҳудудга келиб қолган айиқ отиб ўлдирилгани ҳақида хабар тарқалди. Бунга Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги муносабат билдирди.
Унга кўра, жорий йилнинг 15 май куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги “Жаннатмакон” МФЙ ҳудудига кутилмаганда айиқ келиб қолган. Йиртқич ҳайвон аҳоли тураржойларига кириб, инсонлар ҳаётига хавф туғдирган. Айиқни зарарсизлантириш жараёнида йиртқич ИИБ ходимларидан бирига ташланган ва унга жароҳат етказган. Шу билан бирга, айиқ 74-сонли мактаб ҳудудига ҳам кирган.
“Ҳолат кутилмаганда юз бергани, айиқнинг тажовузкор ҳаракати ва мактаб ўқувчилари ҳаётига хавф туғдирганлиги сабабли тезкор чора кўриш талаб қилинган ва йиртқич отиб ўлдирилган. Айиқ жароҳат етказган ИИБ ходими эса тиббий текширувдан ўтказилмоқда”, дейилади муносабатда.
LiveБарчаси