Сурхондарёда Афғонистондан гиёҳвандлик воситаларини олиб ўтаётганлар ушланди
3-саҳифа
−
26 Март
5393Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон орқали гиёҳвандлик воситаларини яширин равишда олиб ўтаётганлар аниқланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриев QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Билдирилишича, “Термиз Карго Центр” МЧЖ ҳудудидаги божхона омборида Афғонистон давлатидан транзит тарзда Польша давлатига ўтиш учун Ўзбекистон Республикасига кириб келган Mercedes Benz русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 2 дона қутида жами 196 дона пакетчали қадоқларда 4 кг. 200 гр. бўлган “майдаланган ва қуритилган кўкнори бошоқлари билан аралаштирилган турли хилдаги гиёҳлар аралашмаси” мавжудлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси