Сурхондарёда 3,8 балли зилзила юз берди

Жамият

image

Бугун, 24 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида кун ҳисобидан бешинчи зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.

Унга кўра, 24 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 16:38 да (Гринвич бўйича 11:38 да) Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон 3,8 балли зилзила юз берган. Зилзила координаталари 37,56 градус шимолий кенглик; 67,78 градус шарқий узунликка тўғри келади. 

Ер силкинишининг чуқурлиги 5 км, магнитудаси 3,8 га тенг. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 428 км жануби-ғарбда жойлашган. 

Республика ҳудудиа сезилиш кучи:

•  Жарқўрғон туманида 2 балл, 37 км.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида 4 марта ер силкиниши кузатилди. Жумладан, Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида соат 04:28 да 3,2 балли, 14:08 да 3,5 балли, 14:36 да эса 3,9 балли, 16:28 да 3,3 балли зилзила қайд этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг