Сурхондарёда бир кун ичида учинчи зилзила қайд этилди

Жамият

image

Бугун, 23 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида учинчи бор зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.

Унга кўра, 23 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 14:36 да (Гринвич бўйича 23 ноябрь 09:36 да) Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 3,9 балли зилзила юз берган. Зилзила координаталари 37,76 градус шимолий кенглик; 67,69 градус шарқий узунликка тўғри келади. 

Ер силкинишининг чуқурлиги 10 км, магнитудаси 3,9 га тенг. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 411 км жануби-ғарбда жойлашган. 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

  • Қумқўрғон туманида 3 балл, 16 километр.
  • Шўрчи туманида 2-3 балл, 26 километр.
  • Бандихон туманида 2 балл, 31 километр.
  • Жарқўрғон туманида 2 балл, 35 километр.
  • Қизириқ туманида 2 балл, 42 километр.

Эслатиб ўтамиз, бугун 23 ноябрь куни соат 04:28 да ҳам айнан Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида 3,2 балли зилзила юз берганди. Шунингдек, мазкур ҳудудда соат 14:08 да ҳам 3,5 балли ер силкиниши қайд этилган эди


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё зилзила Қумқўрғон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг