Сурхондарёда 2,1 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган “заправка” аниқланди
3-саҳифа
−
26 Ноябрь 2024 6671 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятида тармоққа ноқонуний равишда уланиб, жами 2,1 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган метан “заправка” аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги “Ю.А.Д.” хусусий корхонаси раҳбари Т.Д. корхонага қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасини тармоққа ноқонуний равишда улаб, жами 2,1 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан корхона раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
“Ҳурматли тадбиркорлар! Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида 5 млрд 25 млн сўмлик табиий газ ўғирлаган цех фош этилган эди.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь