Сирдарёда 5 млрд сўмлик газни ўғирлаган цех аниқланди
3-саҳифа
−
20 Ноябрь
2513Сирдарё вилоятида 5 млрд 25 млн сўмлик табиий газ ўғирлаган цех фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Янгиер шаҳри бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Y.Z.” МЧЖ масъул шахслари “А.Жомий” МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ҳисоблагич приборларидан ташқари яширинча уланиб, давлат ва жамият манфаатларига 5 млрд 25 млн сўм зарар етказгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб 7,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланган эди.