Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электрни ўғирлаган корхона аниқланди
3-саҳифа
−
18 Ноябрь
2735Тошкент шаҳрида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб 7,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Қайд этилишича, Яшнобод туманида жойлашган “К.И.” МЧЖ масъуллари электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 7 млрд 528 млн сўмлик зарар етказгани маълум бўлди.
“Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида 1,1 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган цех аниқланганди. Шароф Рашидов туманида фуқаро С.Ў. га тегишли дарвоза ясаш цехида электр қурилмаларини (қуввати 16,3 кВт) шартномасиз, ҳисоблагичдан ташқари электр тармоғига улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани очиқланган.