Жиззахда 1,1 млрд сўмлик электр ўғирлаган цех аниқланди
3-саҳифа
−
12 Ноябрь
3011Жиззах вилоятида 1,1 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган цех аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Қайд этилишича, энергетика хавфсизлиги ойлиги доирасида “Ўзенергоинспексия” Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ДХХ ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирда Шароф Рашидов туманида фуқаро С.Ў. га тегишли дарвоза ясаш цехида электр қурилмаларини (қуввати 16,3 кВт) шартномасиз, ҳисоблагичдан ташқари электр тармоғига улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 млрд 160 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қарийб 5 млрд сўмлик газ ва “свет”ни ўғирлаган “заправка”лар аниқланганди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси