Сурхондарё ҳокимига ҳам биринчи ўринбосар тайинланди
Жамият
−
13 Апрель
6903Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Анвар Ҳамидович Орипов бошқа ишга ўтиши муносабати билан унинг ўрнига Шерзод Абдумурадович Ражабов тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Шерзод Ражабов 1984 йил Қизириқ туманида туғилган. 2007 йилда Термиз давлат университетини, 2014 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.
У меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти ҳокимлигида гуруҳ раҳбари, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигида бўлим бошлиғи, директор ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган. У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар, 2023 йилдан буён Қизириқ тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Навоий ва Қашқадарё вилояти ҳокимларига ҳам янги ўринбосарлар тайинланган эди.
LiveБарчаси