Суриядаги террорчиларга қўшилган ўзбекистонликка ҳукм ўқилди
3-саҳифа
−
26 Март
9478Аввалроқ, Суриядаги террорчилар сафида жанг қилган жиззахлик йигит Ўзбекистонга қайтарилгани хабар қилинганди. Эндиликда унга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Билдирилишича, 2000 йилда туғилган Д.Р. 2023 йилда Instagram ижтимоий тармоғидан фойдаланиб, фаолияти тақиқланган “Тавҳид ва Жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилоти тарафдорларининг ғоявий таъсирига тушиб қолган.
У мазкур ташкилотнинг Суриядаги тарафдорлари сафига бориб қўшилган ва террорчилик ташкилотида турли ғоявий ва ҳарбий тайёргарликдан ўтаётиб, Сурия давлати армияси томонидан амалга оширилган ҳарбий амалиёт натижасида жиддий жароҳат олган.
2023 йил 27 ноябрь куни эса Д.Р.нинг соғлиғи ёмонлашиб, “Тавҳид ва Жиҳод” ташкилоти аъзолари кўмаги билан Суриядан Туркияга даволаниш мақсадида ўтган ва айнан шу вақтда Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органи ходимлари томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинган.
Жорий йилнинг 14 март куни жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судида мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, Д.Р.га нисбатан тегишли моддаларга асосан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.