Сурия вазири АҚШ вакили билан бирга Абдулла II нинг ҳузурига борди
Олам
−
13 Август 3581 2 дақиқа
Иордания подшоҳи Абдулла II кеча, 12 август куни Амманда Сурия ташқи ишлар вазири Асад Ҳасан ал-Шибоний ва АҚШнинг Анқарадаги элчиси ва Сурия бўйича махсус вакили Том Баррак билан Суриядаги ўзгаришларни муҳокама қилди. Иордания маъмурияти учрашув тўғрисида тегишли баёнотни эълон қилди.
Суриядаги ўзгаришлар муҳокама қилинган учрашувда подшоҳ Абдулла Вашингтоннинг Сурияни қайта қуриш жараёнида тутган ўрни муҳимлигини қайд этди. Бутун Сурия халқининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муҳимлигини таъкидлаган монарх Иордания Сурияда институтларни ривожлантириш бўйича ўз тажрибасини баҳам кўришга тайёрлигини билдирди.
Иордания подшоҳи Сурия билан ҳамкорликни, биринчи навбатда, терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлар экан, Сурия суверенитети, шунингдек, мамлакат барқарорлиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.
Шунингдек, Сурия ташқи ишлар вазири Шибоний, Иордания Ташқи ишлар вазири Амин ал-Сафеди ва АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Баррак Амманда бўлиб ўтган уч томонлама йиғилишда қўшма ишчи гуруҳ тузиш бўйича келишувга эришди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Исроил ва Сурия вазирлари 25 йил ичида биринчи юқори даражадаги музокараларини ўтказганди. Учрашув Парижда АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Том Баррак воситачилигида бўлиб ўтди. Музокараларда Исроил стратегик режалаштириш вазири Рон Дермер ва Сурия ўтиш даври ҳукуматидаги ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Асад ал-Шибоний иштирок этган. Учрашув тўрт соат давом этди ва унинг асосий мавзуси мамлакатлар ўртасидаги кескинликни камайтириш бўлди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь