Суперлига лойиҳаси олдида яна бир тўсиқ пайдо бўлди
Спорт
−
14 Март
2735Европа Суперлигаси лойиҳаси мазкур ном остида ўз фаолиятини бошлай олмайди. Бу ҳақда Дания Суперлигаси сайти маълум қилди.
Манбага кўра, Дания томони Европа Иттифоқи билан келишиб, “Суперлига” савдо белгисини рўйхатдан ўтказган. Шу тариқа, бир қанча футбол гигантлари тузмоқчи бўлган Европа турнири рўйхатдан ўтган бренд номидан фойдаланса, Дания Суперлигаси ҳуқуқларини бузган бўлади.
“Биз ҳар доим катта клубларнинг алоҳида турнир ташкил қилиш истагига қарши бўлганмиз. Миллий мусобақалар халқаро клуб турнирлари учун саралаш бўлиши керак. Очиқ мусобақада иштирок этишга иккиланаётган клублар учун футбол ёпиқ тизим бўлмаслиги керак, шунинг учун биз, майдон ташқарисидаги мазкур ғалабадан жуда хурсандмиз”, дейди Дания Суперлигаси бош директори Клаус Томсен.
Маълумот учун, Европа суди 2021 йилги Суперлига ташкил этилишига қарши чиққан FIFA ва UEFA'нинг ҳаракатларини ноқонуний деб топиб, айрим клубларга нисбатан санкциялар қўллади.Ташкилотлар Европада клуб мусобақаларида монополияга эга эмас. Суперлига энди Европа қонунчилигига мувофиқ расман иш бошлаши мумкин, бироқ энди лойиҳа етакчилари ном билан боғлиқ муаммога дуч келди.