АҚШ, Дания ва Гренландия хавфсизлик бўйича битим имзолайди

World

image

Дания, Гренландия ва АҚШ келаси ҳафта Арктика ва Шимолий Атлантикада хавфсизликни мустаҳкамлайдиган келишувни имзолаши мумкин. Бу ҳақда Дания ҳукумати сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, уч мамлакат ҳукуматлари келаси ҳафта БМТ Бош Ассамблеяси доирасида битимни имзолаши кутилмоқда. Келишув имзоланганидан кейин кучга киришидан олдин зарур парламент процедураларидан ўтиши керак бўлади.

“Гренландия, Дания Қироллиги, АҚШ ва Ғарб альянси хавфсизлигини таъминлайдиган ва мустаҳкамлайдиган келишув тузилишига яқинлашаётганимиздан хурсандман. Битим Гренландия манфаатларини ва халкаро ҳамкорликдаги ўрнимизни тан олади. Бу барчамиз учун манфаатлидир”, дейди Гренландия ҳукумати раҳбари Йенс-Фредерик Нильсен.

Ўз навбатида Дания Бош вазири Метте Фредериксен ҳам яхши келишув тузилиши истиқболи пайдо бўлгани муносабати билан хурсандчилик билдирган. У келишув Арктика ва Шимолий Атлантика минтақасидаги умумий хавфсизликни мустаҳкамлашини, шунингдек, НАТО ва Европа учун манфаатли эканини таъкидлаган.

“Биргаликда Қиролликнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, шунингдек, Гренландия халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини тан оладиган келишувдир”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ маъмурияти НАТО ва Гренландия билан ҳамкорликда Қўшма Штатлар учун “ҳайратланарли” бўлган келишув устида ишлаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends