Судни судга берган собиқ суд ходими суд устидан ғалаба қилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Бухоро вилоятидаги жиноят ишлари бўйича туман судларидан бирининг собиқ девонхона мудири худди шу суд устидан даъво аризаси киритгани, аризада меҳнат дафтарчаси берилишининг кечиктирилган даври учун иш ҳақи ҳамда етказилган маънавий зарар учун пул ундириб берилишини сўраганди. 25 март куни Бухоро туманлараро судида мазкур иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Даъвогар 2018 йил 8 февраль кунидан 2023 йил 17 июлига қадар жиноят ишлари бўйича туман судининг девонхона мудири вазифасида ишлаган. 2023 йилнинг 17 февраль куни суд раисининг тегишли буйруғига биноан ишдан бўшатилган ва меҳнат шартномаси бекор қилинган. Жавобгар томони, яъни туман суди собиқ ходимнинг меҳнат дафтарчасини 2024 йилнинг 5 январига қадар, 5 ой-у 17 кун ҳеч қандай сабабларсиз, асоссиз равишда бермасдан келган.

Суд қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти Бухоро вилояти ҳудудий бўлимидан собиқ суд ходими фойдасига 52 млн сўм иш ҳақи, шунингдек, маънавий зарар учун 4 млн сўм ундириш белгиланган. Бундан ташқари, суд қарорида бўлимдан давлат фойдасига қарийб 2 млн 800 минг сўм давлат божи ундирилиши қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Бухоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made