Судьялар олий кенгаши Навоийда қўлга олинган судья бўйича баёнот берди
3-саҳифа
−
13 Февраль
12741Аввалроқ, Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциациясининг Навоий вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди судьяси 500 доллар ва 6 миллион 250 минг сўм олган вақтида ушлангани тўғрисида хабар бергандик. Судьялар олий кенгаши мазкур ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдирди.
Унга кўра, ҳакамлик судлари суд тизимига кирмайди. Аксинча, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи муайян иқтисодий низоларни ҳал этиш ваколатига эга бўлган нодавлат орган ҳисобланади. Шу боис ҳакамлик судлари фаолияти Ўзбекистоннинг “Судлар тўғрисида”ги қонуни билан эмас, балки алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат – “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинган.
Қайд этилишича, ҳакамлик судлари судьялари Судьялар олий кенгаши томонидан лавозимга тайинланмайди ва озод этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Мингбулоқда ҳам судья 2 минг доллар пора билан қўлга тушганди.
LiveБарчаси