Судьялар даромади ва мол-мулкини декларация қилиш мажбурий бўлади
Жамият
−
09 июн 2761 1 дақиқа
Ўзбекистонда судьялар ва суд ходимларини даромад ҳамда мол-мулкни декларация қилишга мажбурлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президент бугун, 9 июнь куни “Судларда комплаенс назорат тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Унга кўра, судьялар олий кенгаши 2026 йил 1 сентябрга қадар судьялар томонидан манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳамда даромадлар ва мол-мулки тўғрисидаги декларацияни Кенгашга тақдим этиш, шунингдек, уларни текшириш ва таҳлил қилишнинг автоматлаштирилган электрон тизимини жорий этади.
Шу билан бирга, Олий суд 2027 йил 1 майга қадар суд аппарати ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳамда даромадлар ва мол-мулки тўғрисидаги декларацияни Олий судга тақдим этиш, шунингдек, уларни текшириш ва таҳлил қилишнинг автоматлаштирилган электрон тизимини йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, суд аппарати ходимлари фаолиятидаги коррупция, шубҳали схемалар ва интизом бузилишларига олиб келувчи бўшлиқларни аниқлаб, уларни бартараф этиш, суд аппарати ходимлари фаолиятини мониторинг қилиш имконини берувчи коррупсиявий хавф-хатарларни бошқариш электрон ахборот тизими ишга туширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда суд аппарати ходимлари орасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси