Суд Трампнинг туғилганлик асосида фуқаролик олиш ҳуқуқини чекловчи фармонини тўхтатди
Олам
−
09:45
4380АҚШ Президенти Дональд Трампнинг туғилганлик асосида фуқаролик олиш ҳуқуқини чеклашга қаратилган фармони Федерал суд томонидан вақтинчалик тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда Вашингтон штати Сиэтл шаҳридаги федерал судья Жон Коэнурга таяниб, “The New York Times” хабар берди.
Мазкур иш бўйича судга Вашингтон, Иллинойс, Орегон ва Аризона штатлари бош прокурорлари мурожаат қилган. Уларнинг таъкидлашича, Трамп фармони 150 мингдан ортиқ болани ўз ҳуқуқларидан маҳрум қилиб, уларнинг бир қисмини фуқароликсиз қолдириши мумкин. Судья Коэнур бу фармонни очиқ-ойдин конституцияга зид, деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп жорий йилнинг 20 январь куни Оқ уйга қайтганидан сўнг бир нечта фармонларга имзо чеккан, улардан бири АҚШ ҳудудида туғилган ҳар бир кишига автоматик равишда фуқаролик беришни чеклашга қаратилган эди. Бу ҳуқуқ АҚШ Конституциясининг 14-тузатмаси билан кафолатланади. Бироқ Трампнинг ушбу фармонига 22 та АҚШ штати бош прокурорлари норозилик билдирди ва судга мурожаат қилди.
LiveБарчаси