Статистика агентлиги директори лавозимидан озод этилди

Жамият

image

Баҳодир Абдусаломович Бегалов Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимидан озод этилди. Айни пайтда агентлик сайтида директор лавозими вакант экани кўрсатилган. QALAMPIR.UZ манбаси ҳам буни тасдиқлади. 

Унинг бизга маълум қилишича, Баҳодир Абдусаломович Бегалов лавозимидан кетган. Аммо истеъфо ҳақида расмий хабар берилмаган, унинг лавозимидан озод қилинишининг сабаби айтилмаган. Айни пайтда агентлик сайтида директор лавозими вакант экани кўрсатилган. 

Маълумот учун, 56 ёшли Баҳодир Бегалов статистика идорасини 2017 йил май ойидан буён бошқариб келаётган эди. У 2012–2016 йилларда Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Давлат статистика қўмитаси 2022 йил охиридаги маъмурий ўзгаришларда Статистика агентлигига айлантирилиб, Президент ҳузурига ўтказилган эди. Ҳозир статистика органида директорнинг икки нафар ўринбосари фаолият олиб бормоқда: Аъзам Анваржонович Икромов (2016 йилдан буён) ва Зоҳиджон Муродович Зиёев (2019 йилдан буён).


Мақола муаллифи

Теглар

директор Статистика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг