Starship ракетаси синов пайтида портлаб кетди (видео)

Технология

image

Бугун, 19 июнь куни АҚШнинг Техас штатидаги SpaceX синов майдончасида оғир юк ташувчи Starship ракетаси статик оловли синовлар вақтида портлаб кетди. Бу ҳақда АҚШнинг Аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш миллий бошқармаси (NASA) Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди. 

NASA маълумотларига кўра, ҳодиса тезлаштирувчи биринчи босқични синовдан ўтказиш жараёнида содир бўлиб, жиддий ёқилғи сизиб чиқиши қайд этилган. 

Маълум қилинишича, айнан ушбу сизиб чиқиш кеманинг иккинчи босқичи атмосферага кириш пайтида юз берган портлашга сабаб бўлган.

“SpaceX’нинг оғир юк ташувчи Starship ракетаси статик оловли синов пайтида портлади”, дейилади хабарда.

Воқеа NasaSpaceFlight орқали жонли эфирда намойиш этилган. Ҳар қандай муаммоларга қарамай, SpaceX бош директори Илон Маск Starship’нинг муваффақиятли синов парвозлари сони тез орада ортишига умид қилаётганини билдирган.

Кузатувчилар томонидан эълон қилинган видеоёзувларда иккита портлаш қайд этилган: биринчиси ракетанинг олд (бурун) қисмида, иккинчиси эса чап бортида содир бўлган. Портлашлардан сўнг ракета ва старт платформаси бутунлай аланга қуршовида қолган, ракета парчалари эса синов майдончаси бўйлаб сочилган.

SpaceX компанияси барча ходимлар хавфсиз жойда бўлганини ва атрофдаги аҳоли пунктларига ҳеч қандай хавф туғилмаганини билдирган. Ҳозирда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича SpaceX мутахассислари ҳамда маҳаллий ҳукумат вакиллари ишламоқда.Портлашга олиб келган аниқ сабаб ва тафсилотлар ҳозирча аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, май ойида ҳам Илон Маскга тегишли SpaceX компаниясининг Starship ракетаси тўққизинчи синов парвози чоғида бузилиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

SpaceX NASA Starship

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг