NASA Ойда яшаш ва ишлаш учун номзодларни қидиришни бошлади

Interesting

−

image

NASA Artemis дастурида иштирок этадиган ва Марсга биринчи бошқариладиган парвозларни тайёрлашга ёрдам берадиган номзодларни қидиришни бошлади. Бу ҳақда “Gizmodo” хабар берди.

Қайд этилишича, янги қабул қилинганлар Ой юзасига қўниш ва вазифаларни бажариш учун махсус тайёргарликдан ўтади. Агентлик уларни Ер йўлдошида доимий база яратишга жалб қилишни режалаштирмоқда.

Дастурда иштирок этиш учун фақат биология, компьютер фанлари ёки инженерликни ўз ичига олган аниқ, табиий ёки техника фанлари бўйича магистр даражасига эга АҚШ фуқаролари даъвогарлик қилиши мумкин. Идора сайтида аризаларни қабул қилиш бир ойдан кам вақт давом этади ва 2026 йил 3 декабрда якунланади, бўлажак коинот забт этувчиларнинг якуний рўйхати эса 2027 йилнинг охирида тасдиқланади.

Параллель равишда NASA зарур ускуналар ва юкларни Ой юзасига етказиб бериш масаласини ҳал қилмоқда. Агентлик “Commercial Lunar Payload Services” (CLPS) дастурининг иккинчи босқичи доирасидаги контрактлар учун танлов очган. Уларнинг умумий қиймати ўн йил давомида 10 миллиард долларгача ташкил этиши мумкин. 

Танловга аризаларни саккизта хусусий аэрокоинот корхонаси топширган. Уларнинг рўйхатига SpaceX, Blue Origin ва Lockheed Martin Space кирган. Тендер ғолиблари илмий ускуналар ва оғир техникани етказиб беришга мўлжалланган қўниш аппаратларини йиғиш ва эксплуатация қилиш билан шуғулланади. Boeing корпорацияси Starliner кемаси билан боғлиқ муаммолар сабабли танловда иштирок этмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олимлар Ойга инсонни қўндириш ва илмий тадқиқотлар ўтказиш учун энг мақбул деб топилган тўртта ҳудудни белгилагани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends