ССВ Карим Камолов коронавирусдан вафот этганини тасдиқлади
Жамият
−
22 Август 2020
11031Аввалроқ, Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Камоловнинг ўлими сабабларини маълум қилди.
“Бугун, 22 август куни давлат ва жамоат арбоби, “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари соҳиби, Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Камолов Карим Жамолович вафот этди”, дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, Карим Камоловда шу йилнинг 25 июль куни коронавирус тасдиқланган ва у Тошкентдаги шифохонага ётқизилган. Жамоатчиликка бу ҳақда 30 июлда хабар берилган.
Карим Камалов 2017 йилдан 2020 йилнинг февралига қадар Бухоро шаҳри ҳокими сифатида ишлаган, 2020 йилнинг февралидан эса Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланган Ўктам Барноев ўрнига Бухоро ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь