ССБ Тошкентда ўлик туғилган бола бўйича расмий муносабат берди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкентдаги “роддом”да шифокорлар ёрдам бермагани учун чақалоқ ўлик туғилгани хабар қилинганди. Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ушбу ҳолатни ўрганиб, расмий муносабат билдирди. Унга кўра, бу вазиятда шифокорларнинг айби йўқ. Улар мунтазам равишда бемордан хабар олиб турган.

“Тошкент шаҳар 7-сон туғуруқ комплексига 2024 йил 20 ноябрь куни соат 23:30 да аёл  С.Р. “ҳомиладорлик 1, 37 хафта 3 кун, қоғоноқ сувларини муддатидан олдин кетиши, камқонлик 1-даража” ташхиси билан  навбатчи шифокор томонидан туғуруқ бўлимига қабул қилинган. 21 ноябрь куни даволаш ишлари бўйича бош шифокор муовини, бўлим мудири ва ординаторлар иштирокида консилиум ва ҳомила ультратовуш текширувидан ўтказилган (УТТ). “Ҳомиладорлик 1, 37 ҳафта 3 кун, қоғоноқ сувларини муддатидан олдин кетиши, камқонлик 1-даража” ташхиси қуйилган, туғуруқ фаолият бўлмаганлиги сабабли стандарт асосида 18 соат кутиш дарди бошланмаса, септик асоратларни олдини олиш мақсадида антибиотик бошлаш ва 24 соат ичида туғуруқ йўлларини кўриб баҳолаб, туғуруқни қўзғатиш режалаштирилган”, демоқда бошқарма.

Муносабатга кўра, соат 17:00 атрофида сувсизлик даври 18 соат бўлганлиги сабабли ҳомиладорга “Цефтриаксон” препарати синов қилинган, аммо синов мусбат натижа берганлиги сабабли антибиотик бекор қилинган. 

“Шу куни навбатчи шифокор томонидан соат 23:00 да сувсизлик даври 24 соат бўлганлиги инобатга олиниб, туғуруқни қўзғатиш мақсадида туғуруқ йўллари кўрилди. Туғуруқ йўллари тайёр бўлмагани сабабли стандарт ва протоколга асосан Гландин Е2 препарати билан туғуруқни қўзғатиш режалаштирилди ва соат 23:30 да гландин Е2 препарати қин ичига қўйилган ва боланинг юрак уриши кузатиб борилган. 22 ноябрь куни эса қайтадан УТТ допплер текширувидан ўтказилган ва соат 08:00 “Ҳомиладорлик 1, 37 ҳафта 5 кун, қоғоноқ сувларини муддатидан олдин кетиши, камқонлик 1-даража, туғуруқнинг 1-даври” ташхиси қўйилган ва туғуруқни консерватив табиий йўллари орқали олиб бориш режалаштирилган”, деган бош бошқарма.

Соат 12:00 га келиб, аёлда туғуруқ дардлари сустлашган. Бачадон бўйни очилиши ўзгаришсиз қолганлиги сабабли беморнинг розилиги билан осма укол уланган ва 15 дақиқадан сўнг ҳомиладорнинг дарди мунтазамлашиб, аёлнинг ҳам, ҳомиланинг ҳам аҳволи қониқарли бўлган. Аммо соат 13:50 да навбатдаги кўрикда боланинг юраги урмаётгани аниқ бўлган ва зудлик  билан ультратовуш текшируви ўтказилган. Шифокорларнинг ҳаракатига қарамай, шу куни соат 15:15 да бола ўлик туғилган.

“Бу ҳолат юзасидан 102 га хабар берилган ва бола 23 ноябрь куни паталогоанатомик текширувга юборилган”, дейилган хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

шифокор Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг