Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ишдан олинди
Жамият
−
27 Январь 6447 2 дақиқа
Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев лоқайдлиги ва масъулиятсизлиги сабабли ишдан олинди. Бу ҳақда бугун, 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Давлат раҳбари йиғилишда Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси томонидан “Чорсу” бозорида тўлов интизоми жойига қўйилмагани, “Малика” савдо комплексида эса аҳвол бундан ҳам аянчли эканини кўрсатиб ўтган.
Комплексда 1,5 мингга яқин тадбиркор фаолият юритса-да, уларнинг фақат тўртдан бири рўйхатдан ўтган, 25 фоизи ойига 1 миллион сўм ҳам солиқ тўламаяпти. Шунингдек, декабрь ойида пластик карталар орқали ечиб олинган 600 миллиард сўмлик савдо тушуми яширилган.
Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бюджет режасини яхши ишлаётган тадбиркорларга ортиқча тўлов қилдириш ҳисобидан бажармоқда. Жумладан, 46,4 минг корхонадан 876 миллиард сўм ортиқча тўлов ундирилган.
Солиқ қўмитасида қўшилган қиймат солиғидан сунъий ортиқча тўлов ҳосил қилиш орқали уни бюджетдан ноқонуний қоплаш ҳолатлари кўпайган. Ўтган йилда мазкур солиқни ноқонуний қайтариш бўйича 20 нафар солиқ ходимига жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу йўналишга жавобгар бўлган, етти йилдан бери ишлаб келаётган қўмита раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг лоқайдлиги ва масъулиятсизлиги кўрсатиб ўтилган. Йиғилишда Мубин Мирзаев ишдан олинган.
Live
Барчаси