Соқов болани узр сўрашга мажбур қилган ўқитувчи ишдан бўшатилди
3-саҳифа
−
23 Июль
8856Ижтимоий тармоқларда Бухорода ўқитувчи соқов ўқувчисини уриб, ундан кечирим сўрашини талаб қилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат 2024 йилнинг февраль ойида Бухоро шаҳридаги 27-махсус мактаб интернатида содир бўлган. Видеода ўқитувчи ногирон, гапира олмайдиган кичик синф ўқувчисига узр сўрашини айтиб қўрқитган. Шунингдек, “оғзингни юм” каби жумлани бир неча бор қўллаган.
Бошқармага кўра, ўқитувчи педагоглик мажбуриятларини бузганлиги ва ўқув-тарбия жараёнида ўқувчига нисбатан куч ишлатганлиги учун мактаб-интернатининг бошланғич синф ўқитувчиси Н.Х. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Зангиота туманида боласини мунтазам калтаклаб, руҳий зўравонлик қилган ўгай она жазоланганди.