Собиқ ҳоким янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
11:01 11902 2 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги директори томонидан имзоланган тегишли буйруққа мувофиқ, Дилфуза Жумановна Ўролова Сирдарё вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
4 фарзанднинг онаси бўлган Дилфуза Ўролова 2012 йилда – “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси бўлган.
У 1985-1990 йиллар мобайнида – Гулистон давлат университети талабаси, 1990-2001 йиллар – Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, 2001-2010 йиллар – Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, директори бўлган. 2010-2015 йиллар мобайнида – Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.
2015-2017 йиллар мобайнида – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати бўлган.
2017-2020 йилларда шу кунга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.
2020 йил 18 февраль куни Сирдарёда вилоятида халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида унинг номзоди туман ҳокимлигига кўрсатилди ва тасдиқланди.
2022 йилда Дилфуза Ўролова Халқ депутатлари туман кенгашига раислик қилишдан воз кечди. У бу ваколатдан воз кечган биринчи ҳоким бўлди.
2024 йилда эса ижтимоий тармоқларда Дилфуза Ўролованинг фермерлардан бирини кескин ҳақоратлаб, қўл-оёғини боғлатиб, ички ишлар ходимларига топшириб юборгани эшитилган овозли хабар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан ушбу хатти-ҳаракатлар давлат хизматчиси этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш, деб баҳоланган ва ўз навбатида, туман ҳокими ҳолат бўйича тушунтириш бериб, юзага келган вазиятдан пушаймонлигини айтган. Дилфуза Ўроловага нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораларини кўриш учун вилоят ҳокимига тақдимнома киритилган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг декабрь ойида Дилфуза Жумановна Ўролова бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганди.
Live
Барчаси