“Падарингга лаънат, ҳароми”. Боёвутнинг сўконғич ҳокими фермерга куч ишлатди (видео)
3-саҳифа
−
01 Ноябрь
27338Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ўролованинг овози экани айтилган аудио ёзув кенг тарқалиб, унда ҳоким фермерлардан бирини кескин ҳақоратлаб, қўл-оёғини боғлатиб, ички ишлар ходимларига топшириб юборгани қайд этилган.
Хабарларда айтилишича, Ўзбекистондаги камсонли аёл ҳокимлардан бўлган Ўролова жорий йилнинг 25 октябрь куни туман фермерлари билан далашийпонларнинг бирида мажлис ўтказиб, ушбу йиғилишда “Абдумандат ота фарзандлари” фермер хўжалиги раҳбари Шуҳрат Ҳожиевни ҳақоратлаб, унга нисбатан ҳатто куч ишлатган.
Ҳоким фермерга эътироз билдирар экан, ундан нега пахтани тердирмаганини сўраган. Фермер эса бунга жавобан ғалла экиш бошланганини ва шу иш билан шуғулланганини айтган.
Ўролова Ҳожиевга қарата гапирар экан, ҳаддидан ошган ҳолда унинг отасини лаънатлаган, юзига тарсаки туширган, фермернинг эса бу таҳқирлардан кўзи ёшланган, ғурури топталган. У ҳокимдан вафот этган отасини ҳақоратламасликни сўраган.
Жиддий эътирозларга сабаб бўлаётган ҳодиса бўйича QALAMPIR.UZ Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати билан боғланди.
Ҳокимликнинг билдиришича, аудиоёзувнинг ҳаққонийлиги, ҳолат қачон, қаерда ва қандай вазиятда юз берганига ойдинлик киритилиб, вилоят ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишида ушбу ҳолат кескин танқидий муҳокама этилган.
Комиссия томонидан ушбу хатти-ҳаракатлар давлат хизматчиси этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш, деб баҳоланган ва ўз навбатида, туман ҳокими ҳолат бўйича тушунтириш бериб, юзага келган вазиятдан пушаймонлигини айтган.
Ҳозирда йиғилиш баённомаси асосида Дилфуза Ўроловага нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораларини кўриш учун вилоят ҳокимига тақдимнома киритилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов фуқарога тарсаки туширган эди.
LiveБарчаси
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этилди.
03 Декабрь