Эркаклар қўймаган қадам. Ўзбекистонда аёл ҳоким кенгаш раислигидан воз кечди

Жамият

image

Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ўролова Халқ депутатлари туман кенгашига раислик қилишдан воз кечди. У бу ваколатдан воз кечган биринчи ҳоким бўлди.

“Яна бир янгиликни айтмоқчиман. Бундан буён кенгаш раҳбари ҳоким бўлмайди. Тажриба тариқасида Боёвут туманида маҳаллий кенгаш раиси депутатлар орасида сайланади. 

Бир умрлик орзуйим шу, энди биринчи сектор раҳбари сифатида кенгаш мажлисида секторлар қаторида пастда ўтириб, нейтрал ҳисобот топшираман, яъни ўзим кенгаш раиси вазифасини амалга оширмайман”, деган у.

Ўзбекистонда Халқ депутатлари кенгашлари раҳбарларини сайлаш амалиётини жорий қилиш ҳақида кўпдан бери айтиб келинмоқда. Аммо ҳозирча бу амалиётга жорий қилинмади.

Маълумот учун, Дилфуза Ўролова ўтган йил февраль ойида Боёвут туманига ҳоким этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Боёвут тумани

Баҳолаганлар

533

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг